Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

}وَاللاَّتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ {

„Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар“, [4:34]
деган оятидир.


12. Маҳрум қилиш: Бу иш жиноятчини айрим молиявий ҳуқуқлардан маҳрум қилишга ҳукм қилиш билан бўлади. Масалан, итоатсиз ходим нафақадан, қотил ўлдирилган кишидан тортиб олган молидан маҳрум қилинади. Жиноятчини умумий мулкчилик молларидаги ҳиссасидан маҳрум қилиш каби ишлар ҳам шулар жумласидандир.


13. Койиш: У жиноятчига қўпол гапиришдир. Койиш суннат билан ўз исботини топган. Ривоятга кўра, Абу Зарр бир киши билан сўкишиб қолиб, уни онасидан келиб сўккан. Шунда Пайғамбар с.а.в.:


«يَا أَبَا ذَرٍّ أَ عَيَّرْتَهُ بِأُمِّهِ؟ إِنَّكَ امْرِؤٌ فِيْكَ جَاهِلِيَّةٌ»
«Эй Абу Зарр, онасидан келиб сўкасанми, сен (ҳали ҳам) жоҳилияти бор одам экансан», дедилар. Абдурраҳмон ибн Авфнинг қули Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига даъво қилиб келди. Бундан ғазабланган Абдурраҳмон қулини: «Эй қора хотиннинг боласи», деб ҳақорат қилди. Пайғамбар с.а.в. бундан қаттиқ ғазабланиб, қўлларини ҳавода силкитиб:


«لَيْسَ لِابْنِ بَيْضَاءَ عَلَى ابْنِ سَوْدَاءَ سُلْطَانٌ إِلاَّ بِالْحَقِّ»
«Оқнинг боласи қоранинг боласидан бекордан бекорга устун бўлавермайди», дедилар. Абдурраҳмон ибн Авф уялиб, ўзини паст олиб, ёноғини тупроққа қўйиб, ҳалиги қулга: «Оёғинг билан юзимни бос ёки рози бўл», деди. Ривоятга кўра, Пайғамбар с.а.в. икки кишини бир қудуққа боришларидан олдин ундан ичишдан қайтардилар. Ҳалигилар қулоқ солишмаган эди, уларни сўкдилар. Мана шулардан кўриниб турибдики, койиш ва сўкиш таъзирдаги бир жазо туридир. Саҳобалар ҳам шу йўлдан борганлар. Ривоятга кўра, Умар р.а. Убода ибн Сомитни «Эй ахмоқ», деб сўккан. Шунга биноан жиноятчини койишга қозининг ҳаққи бор. Бу иш қозининг ҳақорати эмас, жиноятчига бераётган жазоси ҳисобланади. Койиш жазосининг аниқ ифодаси йўқ. Койиш қабилига кирадиган ҳар бир ифодани қози ёки ҳоким қўллаши мумкин. Фақат туҳмат қабилидаги гапларни ишлатмаслик керак. Чунки ундан қайтарувчи ҳужжат ворид бўлган. Бу ҳужжат ҳокимни ҳам, бошқасини ҳам ўз ичига олади.

 

191-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222